Ноябрь ойи кексалар саёҳат ойлиги этиб белгиланган бўлиб, ойлик доирасида тумандаги маҳаллаларда кекса нуронийлар иштирокида турли туризм тадбирлари, диққатга сазовор масканларга саёҳатлар уюштирилмоқда.
Навбатдаги тадбирлар “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан маҳалладаги нуроний отахон ва онахонлар учун зиёратгоҳларга саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида нуронийлар Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” мажмуаси, Термиз шаҳридаги “Султон Саодат” мажмуаси, Шуробод туманидаги “Исо Ат-Термизий” зиёратгоҳларида бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024