Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, тумандаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган “Сиёсий-маърифат соати”ни онлайн кузатиб боришди.
“Сиёсий-маърифат соати”да спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига ташрифи тўғрисида ва бошқа мавзуларга маълумотлар берилди.
Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024