“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Термиз туман ҳокимлиги ҳудудида жойлашган ер майдонига туман ҳокимлиги, туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ҳодимлари томонидан бодом кўчатлари ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида туманда бир миллиондан ортиқ дарахт экиш белгиланган бўлиб, ҳозирда тумандаги барча маҳаллаларда, ташкилот, идора ва корхоналарда ҳамда таълим муассасаларида бўш ер майдонларига дарахт экиш ишлари давом этмоқда. Тадбирга кўчатлар етказиб бериш, экиш ишлари ва суғориш учун етарли техникалар жалб қилинган. Марказий кўчаларда экилган дарахт кўчатлари ва ландшафт майдонларини суғориш учун тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024