Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ижро

Жорий йил 2 ноябрь куни “Солиобод” маҳалласида яшовчи фуқаронинг Diyor24.uz | Сурхондарё  сайтида йўл масаласидаги мурожаати туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, “Термиз” каналини қазиш ишларидан чиқарилган тупроқнинг тошланган йўлга қопланиб қолганлиги ҳамда яқин кунлар ичида йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинган эди.

Бугун туман ҳокимлиги ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Солиобод” маҳалласининг Солиобод кўчасидаги ички йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Каналдан чиқарилган тупроқлар текисланиб, тупроқ қопламалар тозаланди ва тош қопламаси очиб чиқилди. Йўл чеккасидаги тупроқ уюмларини текислаш ҳисобига йўл кенгайтирилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс