Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичида туман вакили фахрли ўринни қўлга киритди.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшиб келаётган юксак маънавиятли оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Термиз туманидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг бош мутахассиси Комила Абдуллаева иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Туман ҳокимлиги Комила Абдуллаевани ушбу юксак эътироф билан муборакбод этади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс