Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ноябрь ойи – “Кексалар учун туризм ойлиги”

Ойлик доирасида Термиз туманидаги барча маҳаллаларда кексалар ўртасида турли маданий, спорт ва сайёҳлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги тадбирлар куни-кеча туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилди.

Бир гуруҳ нуронийларимиз эрта тонгдан туман ҳокимлиги тадбирлар майдонида жам бўлишиб, эрталабки бадантарбия машғулотларини ўтказишди. Шундан сўнг бир кунда беш минг қадам юриш тадбирларида иштирок этишди.

Тадбир давомиада туман ҳокимлиги томонидан ажратилган автобусда нуронийларимиз тумандаги диққатга сазовор масканларга ташриф буюришди.

Кексалар учун туризм ойлиги доирасида ноябрь ойи давомида тумандаги барча маҳаллаларда нуроний отахон-онахонлар учун турли тадбирлар ва саёҳатлар, спорт машғулотлари ўтказиб борилади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс