Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон – бағрикенг диёр. Юртимизда “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилмоқда

Тумандаги барча таълим муассасаларида “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида туркум тадбирлар, ўқувчилар ўртасида иншолар, расм чизиш танловлари ўтказилмоқда.

Бугун таълим муассасаларида “Бағрикенглик – менинг наздимда” мавзусида иншолар танлови ҳамда “Менинг бағрикенг диёрим” мавзусида расмлар танловлари ўтказилди. Шунингдек, 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида шеърхонлик кечалари ташкил этилди.

Маълумот учун: Термиз туманида ўн мингга яқин туркман, икки мингга яқин тожик миллати вакиллари истиқомат қилади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс