Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Термиз туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокими, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, аппарат ходимлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари Сиёсий-маърифат соати онлайн кузатиб боришди.
Бугунги ўқув соатида спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлиги, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари мавзулари ҳақида тўхталиб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024