“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида Термиз туманида жами 1 миллион 66 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Ушбу режага мувофиқ биринчи мавсумнинг “Долзарб 40 кунлиги” доирасида туманнинг барча ҳудудларида, ташкилот, идора ва корхоналарда ҳамда таълим муассасаларида дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда.
Куни-кеча туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” шиори остида дарахт кўчатларини экиш акциялари ўтказилди. Жумладан, тумандаги 16-сонли инглиз тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 12-сонли ва 35-сонли умумтаълим мактабларида лойиҳа доирасида янги боғлар ташкил этиш мақсадида кўчатлар ўтқазилди.
35-сонли умумтаълим мактабтида юқори синф ўқувчилари томонидан “Менинг биринчи эккан ниҳолим” акцияси ўтказилиб, ҳар бир кўнгилли ўқувчи-ёшлар ўзларининг илк ниҳолларини мактаб боғида экишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024