Халқимизнинг қон-қонига кексаларни эъзозлашган сингиб кетган. Уларнинг ҳурматини жойига қўйиб, доимо элда азизлаш мақсадида ҳукумат томонидан турли тадбирлар, дастурлар қабул қилиниб ижро этиб келинмоқда. “Ноябрь ойи – кексалар туризм ойлиги” лойиҳаси ҳам шулар жумласидан.
Лойиҳа доирасида Термиз туманидаги барча маҳаллаларда турли кўнгилочар, маданий, спорт ҳамда саёҳат тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги тадбирлар тумандаги “Янги ҳаёт” ва “Солиобод” маҳаллаларида ташкил этилди. Тадбир аввалида эрталабки бадантарбия машқлари бажарилиб, “Ҳар куни беш минг қадам” шиори остида юриш тадбирлари ўтакзилди. Туман марказида ташкил этилган велойўлаклар бўйлаб велосипедда саёҳат ташкил этилди.
Тадбир якунида “Нуронийлар маскани”да кексаларимиз дилдан суҳбат қилиб, дам олишди.
Бу каби тадбирлар туман бўйлаб ноябр ойи давомида мунтазан ўтказиб борилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024