Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жарқўрғонлик маҳалла раислари Термиз туманида бўлишди

Термиз туманида иссиқхона хўжалиги ва томорқадан фойдаланиш маданияти яхши ривожланган. Айниқса туманнинг “Намуна”, “М.Эштемиров” ва “Қаҳрамон” каби маҳаллаларида аҳолиси томорқадан унумли фойдаланиб келади.

Куни-кеча Жарқўрғон туманидан бир гуруҳ маҳалла раислари ҳамда ходимлари Термиз туманига ташриф буюришиб, “Намуна”, “М.Эштемиров” ва “Қаҳрамон” маҳаллаларида аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданияти, маҳаллаларда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш тажрибасини ўрганишди.

Жарқўрғонлик меҳмонларга маҳаллалардаги илғор иссиқхона хўжаликлари ташкил этган хонадонлар билан таништирилди ва кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорларимиз иссиқхона фаолиятини олиб бориш бўйича тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бундан ташқари хонадонларда йўлга қўйилган чорвачилик, паррандачилик ва бошқа тадбирбиркорлик йўналишлари билан ҳам танишилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс