Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соатининг навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, аппарат ходимлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари Сиёсий-маърифат соати онлайн кузатиб боришди.
Бугунги ўқув соатида Ўзбекистон-Россия: стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти), Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, ўқув соатини Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали томоша қилитш мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024