Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Халқпарвар” комиссияси тумандаги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш  мақсадида ҳар бир шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгашлари қошида “Халқпарвар” комиссиялари ташкил этилган.

Бугун Термиз туман Халқ депутатлари Кенгаши қошида ташкил этилган “Халқпарвар” комиссияси аъзолари туманнинг “Учқизил” маҳалласи ҳудудида уй-жойга мухтож ва “Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари учун қурилаётган 30 та хонадондан иборат кўп қаватли уй-жой қурилиши билан танишишди.

Ўрганиш давомида комиссия аъзолари қурувчи-пудратчи корхона томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, ўзларининг таклифларини билдиришди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс