#Yashil_makon_umummilliy_loyiha
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Термиз туманида долзарб 40 кунлик
"Қорахон" маҳалласи
Темиз туманини яшил маконга айлантириш, дарахтзорлар ва боғлар барпо этиш ишлари туманнинг 2-Сектор ҳудудида ҳам жадал олиб борилмоқда. Бугун 2-Сектор штаби ташаббуси билан ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва корхоналар ходилари ҳамда кўнгилли аҳоли вакиллари иштирокида “Қорахон” маҳалласида 2 гектар майдонда тут кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.
Тадбирда нуронийлар ва ёшлар фаол иштирок этишди. Ҳашар иштирокчилари учун шу ернинг ўзида тушлик ташкил этилиб, дастурхон ёзилди. 200 нафарга яқин ҳашарчи иштирок этган тадбир давомида 2 мингдан ортиқ тут кўчатлари экилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024