#Yashil_makon_umummilliy_loyiha
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Термиз туманида долзарб 40 кунлик
Туман Ички ишлар бўлими
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги дарахт экиш акциялари Термиз туман Ички ишлар бўлимида ташкил этилди. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Амонтўраев ташаббуси билан бугун эрта тонгдан бўлим ҳудудида жойлашган бўш ер майдонларига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтказиш ва мавжуд боғда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Тадбир давомида юздан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, мавжуд боғдаги дарахт оралиқларига ишлов бериш, буташ ва шудгорлаш ишлари олиб борилди.
Куни-кеча 3-Сектор штаби жойлашган “Орол” маҳалласида ҳам дарахт экиш ишлари олиб борилган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024