#Яшил_макон_умуммиллий_лойиҳа
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари янги маҳалла биноси ҳовлисига дарахт экишди
Муҳиддин Эштемиров маҳалласи
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Термиз туманида олиб борилаётган дарахт экиш акцияларида иштирок этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев туман ҳокимлиги раҳбар-ходимлари билан биргаликда Муҳиддин Эштемиров маҳалласига ташриф буюришди.
Ҳозирда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган мазкур маҳаллада МФЙ биноси яқинда янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Меҳмонлар маҳаллада ўтказилаётган дарахт экиш акциясида иштирок этиб, янги маҳалла биноси ҳовлисига манзарали дарахт кўчатларини ўтказишди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Термиз туманида бир миллиондан ортиқ дарахт экиш режалаштирилган. Бунинг натижасида Янги Ўзбекистоннинг янги маҳаллалари яшил маконларга айланиб бормоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024