“Ноябрь ойи – Кексалар саёҳат ойлиги” доирасида нуронийлар учун турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Тумандаги барча маҳаллаларда саёҳатлар, кўнгилочар тадбирлар, ётиб қолган кексалар ҳолидан хабар олиш каби тадбирлар ташкил этилди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Куни-кеча туманнинг “Солиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар Қашқадарё вилоятидаги диққатга сазовор масканлар бўйлаб саёҳатда бўлишди. Саёҳат давомида нуронийлар Қашқадарёнинг Ғузор, Қамаши туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб, Лангар ота ва Оқсарой каби зиёратгоҳлар билан танишишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024