Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Термиз туманида долзарб 40 кунлик

#Yashil_makon_umummilliy_loyiha

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: Термиз туманида долзарб 40 кунлик

Туман прокуратураси

Термиз туман прокуратураси ходимлари томонидан прокуратура биноси атрофи ва ҳовлисида ҳамда 2-Сектор штаби жойлашган бино атрофида 15 дона cаталпа, 55 дона арча, 10 дона кичик туя арчаси, 31 дона қарағай, жами 111 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ўтказилган кўчатлар тупроқларига ишлов берилиб, суғорилди ва келгусидаги парвариши учун масъуллар бириктирилди.

Маълумот ўрнида, туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ дарахт экиш белгиланган бўлиб, “Долзарб 40 кунлик” давомида куз мавсумида экиш белгиланган кўчатларини экиш туманнинг барча ҳудудларида ҳамда корхона ва ташкилотларда олиб борилмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс