Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Ушбу Сиёсий-маърифат соатида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан онлайн кузатиб боришди.
Мазкур ўқув соатида Туркманистон: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити, ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Инноwеек-уз — Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги тафсилотлари, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.
Ўқув соатини ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024