Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яхшидан боғ қолади...

Кеча хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлиб, туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари, “Ёшлар меҳнат гузари” фаолияти ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда экотуризмни ривожлантириш борасида ишга туширилган лойиҳалар билан танишувдан сўнг туманда жойлашган Ал-Ҳаким Ат-Термизий мажмуасида бўлишди.

Ҳар йили минглаб ҳамюртларимиз ва хорижликлар ташриф буюрадиган ушбу табаррук маскан вилоятда зиёрат туризмини ривожлантиришда асосий жойлардан бири ҳисобланади.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Абдумаликович Мадумаров раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Ал-Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлиб, қуръон тиловат қилишди.

Шундан сўнг мажмуада олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишишди ҳамда мажмуа ҳудудини кўкаламзорлаштиришда ўз хиссаларини қўшиш ва ўзларидан эсдалик қолдириш мақсадида манзарали дарахтлар экишди.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс