Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”: Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмайди

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Термиз туманида “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмайди” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан туман марказида жойлашган “Ал Раззоқ Ҳалол” ресторанида ташкил этилган тадбирда туманда истиқомат қилувчи юздан ортиқ имконияти чекланган фуқаролар байрам дастурхони ташкил этилиб, ош тортилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар байрам соҳибларини самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларини билдириб ўтишди. Туман маданият бўлими санъаткорлари ва бахшилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчилар кўнглини кўтариб, ўйин-кулгуларга уланиб кетди.

Байрам муносабати билан туман ҳокимлиги, секторлар ва ҳомийлар томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди ва байрам совғалари етказиб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс