Термиз туман ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Таиров, вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ва туман ҳокими Ш.Уринов иштирокида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда маҳаллабай ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман секторлар раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосалари, ҳокимнинг маҳаллалардаги ёрдамчилари ва Ёшлар ишлар агентлигининг маҳаллалардаги вакиллигига номзодлар, ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарлари, маҳаллаларнинг барча ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Муҳокама жараёнида вилоят ишчи гуруҳи томонидан туманда олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, масъулларнинг ҳолатлар бўйича ахборотлари тингланди.
Туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг барвақт аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилишдан кейин вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Таиров ва туман ҳокими Ш.Уринов ҳамда бошқа масъуллар тумандаги 34-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюришиб, мактабда ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар билан танишиб, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли тарғибот ишларини ташкил қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024