Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими Ш.Уринов сўзга чиқиб, мамлакатимиз барча тармоқларида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигини таьминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари, уларнинг кафолатлари ўз аксини топган Асосий қонунимиз жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилишда муҳим омил бўлаётганини қайд этиб ўтди.
Тантанали тадбирда туман маданият бўлими ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактабининг санъаткорлари ва иқтидорли ўқувчилари ижросида намойиш этилган концерт дастури барчага байрам кайфиятини улашди.
Байрам тантаналари тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда таълим муассасаларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024