Термиз туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллигига номзодлар иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Республикадан Термиз туманига бириктирилган Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Улуғбек Зуфаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухрат Қаландаров, сектор раҳбарлари ва масъуллари, маҳалла ходимлари, профилактика инспекторлари ҳамда туман иқтисодий комплекси ташкилот ва корхоналари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинар йиғилиши давомида 2022 йил 1 январдан бошлаб фаолиятини бошлайдиган ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакиллари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва уларнинг вазифа ва мажбуриятлари тўғрисида ахборотлар берилди.
Масъулларга ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакиллари фаолиятини самарали ташкил этишнинг ташкилий ва услубий жиҳатларини ҳал этиш, уларга яқиндан кўмак кўрсатиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024