Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманининг агросектордаги инвестиция салоҳияти дунё мамлакатлари нигоҳида

“Orient Agro Export” МЧЖ томонидан компания таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш майдонлари, иссиқхона хўжаликлари фаолияти ҳамда инвестиция ва экспорт салоҳияти билан таништириш мақсадида информацион тур тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Термиз туманида жойлашган “Gold driet fruits” қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш заводида дунёнинг Германия, Испания, Италия, Қозоғистон, БАА, Уммон, Польша, Россия, Туркия ва Чили каби давлатларидан ташриф буюрган инвесторлар ва экспортёр компаниялар вакиллари учун Сурхондарё вилоятига бағишланган тадбирларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Худойбердиев сўзга чиқиб, тадбирни очиб берди. Шундан сўнг хорижлик меҳмонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш корхонаси фаолияти билан танишишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс