“Orient Agro Export” МЧЖ томонидан ташкил этилган турнинг навбатдаги манзили Термиз тумани “Халқобод” маҳалласида жойлашган инновацион ёндашувлар ва сув тежовчи технологиялардан фойдаланиб етиштирилаётган гул карам ва брукли карамлари майдонлари билан танишишди.
Камхаражат ва сув тежовчи технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келаётган “Gold Agro Fresh” МЧЖ Термиз туманида боғдорчилик, сабзавотчилик ва иссиқхона хўжаликлари йўналишларида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Дунёнинг 10 та давлатидан ташриф буюрган хорижлик инвесторлар ва экспортёр корхоналар вакиллари маҳсулотлар етиштириш жараёнлари билан танишар экан, маҳсулотлар сифатига тасоннолар айтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024