Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами нишонланди

Тумандаги “Афсона” тантаналар саройида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда секторлар раҳбарлари, илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тадбирида туман ҳокими Ш.Уринов қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклаб, йил ўн икки ой ер билан тиллашиб яшаётган фермер ва деҳқонларни барча синовларни мардонавор енгиб, мўл ҳосил етиштираётгани ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшаётганликларини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Санъаткорлар томонидан намойиш этилган байрам дастури ва ижро этилган шўх қуй-қўшиқлар барчага кўтаринки руҳ бағишлаб, тадбир иштирокчиларининг ўйин-кулгуларига улашиб кетди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс