Кейинги йилларда юртимизда спортнинг барча турларини ривожлантириш, оммалаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда ва ҳар бир спорт тури бўйича маҳаллалар даражасида мусобақалар ва турли тунирлар ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистонда камондан ўқ отиш спорт турини ривожлантириш, ёшларнинг қизиқишини ошириш ва ушбу спорт турига жалб қилиш борасида бир қатор қарорлар қабул қилинган. Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туман Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия туман бўлинмаси томонидан маҳаллалар билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида камондан ўқ отиш спорти бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
Бугун “Солиобод” маҳалласида ёшлар ўртасида камондан ўқ отиш мусобақаси ўтказилиб, ёшлар учун камондан фойдаланиш ва ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.
Маҳалла ёшлари ўзларини камондан ўқ отиш баҳсларида синовдан ўтказишиб, камондан фойдаланиш кўникмаларини шакллантирдилар.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024