Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жорий йил якунларига кўра Термиз туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 107,0 фоизга ошди

Бугун Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессиясида туман ҳокими Ш.Уриновнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилдаги режалар хусусида аҳолига мурожаати тингланди.

Мурожаат давомида туман ҳокими 2021 йилда амалга оширилган ишлар хусусида ҳар бир соҳа кесимида тўхтатилиб ўтар экан, жорий йилда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига саноат маҳсулотлари ҳажми 218,0 млрд сўмга, ўсиш сурати 107,0 фоизга, фаолиятсиз корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига хизмат кўрсатиш ҳажми 211,3 млрд сўмга, ўсиш сурати 102,9 фоизга етказилиши, йил якуни билан чакана савдо айланма ҳажмини 251,7 млрд сўмга бажарилиб, 103,8 фоизга ўсишга эришиш таъминланишини маълум қилинди.

Шунингдек, Термиз туманининг “ўсиш нуқталари” сифатида иссиқхоначилик, енгил саноат ва туризм соҳалари белгилаб олинганлиги айтиб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс