Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессиясида туман ҳокими Ш.Уриновнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳусусида аҳолига мурожаати тингланди. Мурожаатда туманда ҳозирги кунда ишга туширилган, амалга оширилаётган ва келгуси йилда амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалар ҳақида батафсил ахборот берилди.
Сессия якунлангандан сўнг туман ҳокими Ш.Уринов вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаолларини туманда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан таништирди. Тақдимот давомида ҳар бир лойиҳанинг қиймати, яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумот берилди ва туманда ишлаб чиқарилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024