Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг жума кунлари доимий равишда ўтказиб келинаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соатининг навбатдаги сони ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги студиясидан аппарат ходимлари, алоқадор туман ташкилотлари ва корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатининг бу галги сонида спикерлар ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ёшлар форуми – 2021, давлат хизматчиларининг этикаси мавзуларига тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Навбатдаги ўқув соатини Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTube расмий саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс