Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Олис Гулбаҳор маҳалласида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Аҳолининг соғлом ҳаёт кечириши, тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида юртимизда қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борда Термиз туманида ҳам тизимли ишлар ташкил этилган бўлиб, тумандаги тиббиёт муассасалари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бугун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда туманнинг чекка, чегара олди ҳудудида жойлашган, олис “Гулбаҳор” маҳалласида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Куннинг биринчи ярмида 250 дан ортиқ аҳоли, жумладан кексалар ва ёш болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик “Гулбаҳор” оилавий шифокор пунктида ташкил этилган бўлиб, куннинг иккинчи ярмида ҳам давом эттирилади.

Тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидовнинг фуқаролар учун сайёр қабули ҳам ташкил этилди. Сайёр қабулда тиббиёт соҳаси билан боғлиқ бўлган 30 та мурожаат қабул қилинди. Асосан даволаниш учун ордер, дори-дармон билан таъминлаш каби масалаларда бўлган мурожаатларнинг деярли барчаси жойида ижобий ҳал этилди. Аҳоли томонидан маҳалла ҳудудида дорихона ташкил этиш борасидаги мурожаатга тушунтириш берилиб, тадбиркорлар томонидан маҳаллада дорихона ташкил этиш ташаббуси билдирилса туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилиши маълум қилинди.

Сайёр қабул давомида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов “Гулбаҳор” маҳалласининг туман марказидан олисда жойлашганлигини инобатга олиб, “Гулбаҳор” оилавий шифокор пункти 2022 йилда оилавий поликлиникага айлантирилишини, поликлиникага қўшимча 1 та УЗИ аппарати ва 1 та стоматология жамланмаси ажратилиши ҳамда ушбу жиҳозлар билан мутахассис ва шифокорлар ҳудудда фаолият юритиш учун юборилишини маълум қилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс