Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатини устувор йўналишлари тўғрисидаги” Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлайдилар.
Ҳоким ёрдамчиси лавозимига тумандаги ҳар бир маҳалла учун бир нафардан номзод танлаб олинган бўлиб, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва самарали йўлга қўйиш мақсадида жорий йил 20 декабрь кунидан 29 декабрь кунига қадар Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ўқув семинарлари ўтказилади.
Бугун бошланган ўқув семинарида Термиз туманига республикадан бириктирилган вакил томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятига оид қарор ва фармонларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди. Интерактив усулларда олиб борилаётган ўқув семинарларда номзодларга фаолиятларининг асосий йўналишлари, вазифа ва мажбуриятлари батафсил тушунтириб борилади.
Шунингдек, мазкур ўқув семинарларида туман маҳаллабай ишлаш маркази ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024