Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани вакили вилоят биринчилигини қўлга киритди

Республиканинг 3-сектор ҳудудларида яшовчи оилалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида ўтказилаётган спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Беллашувда туман (шаҳар) босқичида ҳар икки йўналишда 1-ўринни қўлга киритган оилалар иштирок этишди. Термиз шаҳридаги Термиз давлат университетининг педагогика институтида бўлиб ўтган мусобақаларда Термиз туманидан спорт йўналишида туман биринчилигини қўлга киритган Отамурод Янгибоевлар оиласи ҳам иштирок этиб, мусобақанинг вилоят босқичида ҳам спорт йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.

Вилоят босқичи ғолибларини вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов табриклади ва уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Эндиликда, вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган Отамурод Янгибоевлар оиласи ушбу мусобақанинг Республика босқичида иштирок этишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс