Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Baduk Alliance impex” МЧЖ Термиз туманида боғдорчилик кластерини кенгайтирмоқда

“Baduk Alliance impex” МЧЖ Термиз туманида интенсив усуллардан фойдаланиб, сув тежовчи ускуналарни қўллаган ҳолда томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида ўрик, шафтоли ва узум меваларини етиштириб келмоқда. МЧЖ томонидан ҳосилдор ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун чет давлатлардан сара кўчат навлари келтирилиб, воҳа ҳавосига мослаштирилмоқда.

Бугунги кунда “Baduk Alliance impex” МЧЖ томонидан туманда боғдорчилик йўналишида кластер фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, “Юсуф обод сара” фермер хўжалигида 10 гектар, “Азиз обод сара” фермер хўжалигида 17 гектар, жами 27 гектар майдонда Греция давлатидан келтирилган шафтолининг “UFO-3” навидан 25 минг дона кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Жами 27 гектар майдонда барпо этилаётган боғ ҳудудини суғориш ишлари Туркия давлатидан келтирилган, сув тежовчи ҳамда томчилатиб суғориш технологияси асосида амалга оширилади.

Ушбу шафтоли кўчатлари 2023 йилдан бошлаб тўлиқ ҳосил беришни бошлайди ҳамда етиштирилган мевалар тўлиқ эскпортга йўналтирилади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс