Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ЭНГ МУҲИМ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (Key Performance Indicators, KPI) тизими – мақсадларга эришишга ёрдам берувчи кўрсаткичларни шакллантиришга қаратилган, давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг натижага қаратилган, ўлчанадиган индикаторлари тизимидир.

Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Сурхондарё вилояти филиали томонидан Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) га эришиш натижалари шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг тармоқлар бўйича ўринбосарларининг кўрсаткичлари доимий баҳоланиб, рейтинглари тузиб борилмоқда.

Куни кеча Термиз туман ҳокимлиги биносида Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Сурхондарё вилояти филиали раҳбари ўринбосари Ш.Мисиров ва туман ҳокими Ш.Уринов томонидан туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) га эришиш натижалари муҳокама қилинди.

Фаолият самарадорлигини баҳолашнинг натижага қаратилган, ўлчанадиган индикаторларида ҳар бир йўналишнинг бажарилишига масъулият билан ёндошиш, йўл қўйилган камчиликлар ва натижа эришилмаган йўналишлар бўйича тегишли соаҳалар бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлаш муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш натижаларига тўхталиб ўтилди ва сектор раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимидаги 15 та индикаторда олиб борилиши тушунтириб ўтилди.

Келгусида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI)га эришиш, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 51 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс