Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сенатор ҳоким ёрдамчилари учун ўтказилаётган ўқув семинарлари билан танишди

Аввал хабар берганимиздек жорий йил 20 декабрдан 29 декабрга қадар 2022 йил 1 январдан фаолиятларини бошлайдиган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Бугун Термиз туманига ташриф буюрган Сенатор Одилжон Иминов туманда жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлиб, ушбу ўқув семинар жараёнлари билан танишди. Сенатор ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар билан суҳбат ўтказиб, ушбу лавозимнинг ҳар бир маҳаллада ташкил этиш зарурияти, уларнинг вазифа ва мажбуриятлари ҳамда кутилаётган мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Сенатор Одилжон Иминов номзодларга ўзининг керакли тавсияларини берди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс