Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳоким ёрдамчилари учун ташкил этилган ўқув семинарининг навбатдаги машғулоти туман ҳокими томонидан ўтказилди

Хабарингиз бор жорий йил 20 декабрдан 29 декабрга қадар 2022 йил 1 январдан фаолиятларини бошлайдиган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Ўқув семинарининг бугунги машғулотларига туман ҳокими Ш.Уринов ташриф буюриб, ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтиб берди. Машғулот давомида туман ҳокими номзодларга ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда олиб борадиган фаолият йўналишларининг асосийларини санаб ўтиб, тумандаги ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳусусиятлари, ўсиш нуқталари тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари бўйича ривожлантиришга қаратилган истиқболли таклиф ва лойиҳаларни муҳокама этиб, аниқ, манзилли йўл хариталарини тузиб олиш бўйича тегишли йўналишлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс