Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида «Сурхон миллий қадриятлар бешиги» шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида давом этаётган «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида Термиз туманида «Сурхон миллий қадриятлар бешиги» шиори остида галаконцерт, спорт тадбирлари, аждодлардан мерос бўлиб келаётган халқ миллий ўйинлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, форум доирасида, ёшлар ўртасида маҳаллалараро йўналишда спортнинг қатор турлари бўйича «Сектор раҳбари кубоги» мусобақалари, «Камалак юлдузлари – 2021» болалар ижодиёти фестивали, «Мунозара» интеллектуал турнири, китобхонликни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида «Китобхон оила» каби лойиҳалар ўтказилди.

Тадбирда кўрик танлов ва спорт мусобақалари ғолиблигини қўлга киритган ёшларга туман ҳокими Ш.Уринов ва сектор раҳбарлари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Республика ва вилоятдан ташриф буюрган ҳамда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда вилоят филормонияси раққосаларининг чиқишлари тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс