Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар форуми туманнинг чекка ҳудудларида ҳам ўтказилди

Гулбаҳор маҳалласи туман марказидан 70 км узоқликда, Тожикистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган. Маҳаллада 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 1148 нафарини ёшлар ташкил этади.

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида бўлаётгани каби Термиз туманида ҳам «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида «Сурхон миллий қадриятлар бешиги» шиори остида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жорий йил 25 декабрь куни вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида Гулбаҳор маҳалласида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Форумда 9221-сонли 9222-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва гулбаҳорлик ёшлар иштирок этишди. Турли спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров ва туман ҳокими Ш.Уринов томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Шунингдек, тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Чориев томонидан ёшлар учун миллий ўйинларни ўйнаш борасида мастер класс ҳам ўтиб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс