Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди

Туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Президент арчаси” байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Уринов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари ва болажонларни кириб келаётган 2022 йил, Янги йил байрами билан табриклади ҳамда 32 нафар ота-она қаровисиз қолган болалар учун “Президент совғалари”ни ва 100 га ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларига туман ҳокимлигининг байрам совғаларини тантанали топширди.

Туман маданият бўлими ва Болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорларининг байрамона дастурий чиқишлари болаларга бир олам қувонч ва байрам шукуҳини бағишлади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 56 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс