Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бир марталик ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида ҳам “Темир дафтар” рўйхатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи 1475 та оилага белгиланган пул маблағлари тарқатилди.

Мутасаддилар тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ажратилган 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига ва манзилларига етказиб беришди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс