Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жажжи ижодкор Шахина республика танловида ғолиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва БМТнинг ЮНИCЕФ болалар фонди билан ҳамкорликда “Яхшилик ва тинчлик” мавзусида ташкил қилинган расмлар кўргазмасида Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Шахина Насриддинова ўзининг чизган расмлари билан иштирок этиб, республика танловида ғолибликни қўлга киритди.

Бугун вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва туман бўлими раҳбарлари 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишиб, Шахинанинг тарбиячи опаси ва ота-онасига вилоят мактабгача таълим бошқармасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширишди.

Туман ҳокимлиги жажжи ижодкор Шахинанинг қўлга киритган ютуғи билан ота-онаси ва 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти жамоасини муборакбод этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 58 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс