Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ” СОАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Анъанавий тарзда ҳар ҳафта жума кунлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан  вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ҳамда навбатдаги сиёсий маърифат соати бўлиб ўтди. Унда Термиз тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида 4 та сектор раҳбарларининг ўринбосарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, алоқадор ташкилот раҳбарлари онлайн иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги ўқув соатини Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTube расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 67 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс