Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туманда коммунал соҳадаги муаммолар жойида бартараф этилмоқда

Қишни беталофат ўтказиш мақсадида тумандаги барча коммунал хизматлари билан биргаликда аҳолини электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланди ва соҳа ташкилотларида кечаю-кундуз, 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган.

Бугун штабга келиб тушган мурожаатга асосан туман Электр тармоқлари корхонасининг тезкор авария тиклаш бригадаси туманнинг Амир Темур маҳалласига етиб бориб, кучланиш юқори бўлганлиги сабабли ишдан чиққан трансформатор пунктида таъмирлаш ишларини олиб борди.

Таъмирлаш ишларига корхонанинг навбатчи ҳамда махсус техникаси жалб қилинди. Тезкор чоралар кўриш натижасида бугун, 7 январь куни соат 9:40 да носозлик бартараф этилди ва аҳолига электр энергиясини узатиш тикланди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс