2016 йил 19 декабрдаги ЎРҚ–414-сон Қонунга асосан 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган.
Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Туман ҳокимлиги жамоаси барча прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан муборакбод этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024