Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида 2021-йилнинг декабрь ойи учун Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Термиз туман адлия бўлими бошлиғи Ашуров Баҳодир Абсаматович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Ашуров Баҳодир Абсаматович – 1984-йилда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йил Ўзбекистон миллий университетини (кундузги), 2007 йил Тошкент давлат юридик институти (магистратура) тамомлаган.

Б.Ашуров меҳнат фаолиятини 2007 йил Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

Б.Ашуров 2018-йилдан буён Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси Термиз туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 67 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс