Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”

Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами кенг нишонланди. Тадбирда туман ҳокими Ш.Уринов иштирок этди ва туман аҳлини байрам билан муборакбод этди.

Ҳарбий оркестр жўрлигида туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш тадбирлари бўлиб ўтди.

Туманда жойлашган Қоровул қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий ватанпарварлик кўргазмали чиқишлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг ҳарбий техникалар ва қуроллар кўргазмаларини ёшу-қари ҳамда болажонлар бирдек қизиқиш билан томоша қилишди.

Тадбирда ҳарбийларнинг чиқишлари, ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмалари мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини намойиш этиш билан бирга Ватан ҳимояси ишончли қўлларда эканлигини намоён этди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс