Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг жума кунлари сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.
Бугунги сиёсий маърифат соатини туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари ҳамда алоқадор ташкилот раҳбарлари онлайн кузатиб боришди.
Спикерлар томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 1-стипендия танлови жараёнлари, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Абу Наср Форобийнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ахборот берилди.
Ушбу ўқув соатини ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTube расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024