Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Термиз туманидаги 18299-сонли ҳамда 35027-сонли ҳарбий қисмларда байрам тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Ш.Уринов иштирок этди ва ҳарбий хизматчиларни “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан муборакбод этиб, шарафли ва машаққатли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
Тадбирда Президентимиз Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга медал ва кўкрак нишонларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан байрам муносабати билан ҳарбий қисмлар учун қимматбаҳо совғалар топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024